Илон Маск Трамп маслаҳатчилари сафини тарк этди

Технология 02 Июнь 2017 5355
Фото: AP Photo / Ringo H.W. Chiu

Тадбиркор Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш қарори сабабли унинг маслаҳатчилари кенгашини тарк этишга қарор қилди. 

Трамп 1 июнь куни АҚШнинг ушбу келишувни тарк этишини эълон қилди. 

"Мен президент маслаҳатчилари кенгашини тарк этмоқдаман. Иқлим ўзгараётгани бу ҳақиқатдир. Париж келишувидан чиқиш Америка ва бутун дунё учун ёмондир", деб ёзган Маск твиттерда. Тадбиркор АҚШ маъмуриятидаги бир нечта маслаҳатлашув кенгашлари таркибига кирганди. Жумладан, у иқтисодиёт бўйича эксперт кенгаши ишида қатнашиб келаётганди.

Иқлим бўйича Париж келишуви 2015 йил декабрда 194 та давлат томондан имзоланган глобал иқлим бўйича илк келишувдир. У глобал исиш бўйича ҳаракатлар режасини белгилайди. Келишув қазиб олинувчи ёнилғидан воз кечиш ва карбонат ангидридни атроф-муҳитга чиқаришни чеклашни кўзда тутмайди. Бироқ келишувнинг барча томонлари чиқиндиларни камайтириш, технологик қайта қуролланиш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича чоралар кўришлари лозим.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар