Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, 2017 йилнинг 30 май куни, тахминан соат 23:30 да, Сергели тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори 2017” тадбири давомида, фуқаро Александр Константинович Шишкин ва Денис Владимирович Семишкинлар ёнида оғирлиги 428,43 грамм “марихуана” гиёхвандлик моддасини сақлаб келишаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда, кўп миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.