Американинг машҳур актрисаси Мэрилин Монронинг сўнгги кунлари ўтган кошона 7,25 миллион долларга сотилди. Бу ҳақида Los Angeles Business Journal хабар берди

Нашр маълумотига кўра, Лос-Анжелеснинг Брентвуд туманида жойлашган кошона 1929 йилда қурилган. Бу уйда Монро ўз ҳаётининг сўнгги кунларини ўтказган ва 1962 йилда ҳаётдан кўз юмган. 

Маълумотларда таъкидланишича, харидор ўн кунга қолмай топилган ва кўчмас мулк учун унинг бошланғич нархидан 350 минг доллар кўп пул тўлаган.