Месси фаолиятидаги энг севимли голини эслади

Спорт 02 Июнь 2017 16328

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2009 йили Чемпионлар лигаси финалида «Манчестер Юнайтед»га урган голини фаолиятидаги энг севимли голи деб атади.

«Ҳимояда Рио Фердинанд турганида бундай гол уришингни ўзинг ҳам кутмайсан, аммо ўшанда мени ҳеч ким қўриқламаганди — тўп марказга келди ва биз учрашдик. Хави узатган тўп менга учиб келар экан, мен уни қандай қилиб дарвозага йўналтириш ҳақида ўйлардим, натижада ўйлаганимни амалга оширдим. Бу жамоа учун ҳам, мен учун ҳам жуда муҳим гол бўлганди. Шу вақтга қадар бу менинг энг севимли голларимдан бири. 2006 йилги финални жароҳат туфайли ўтказиб юборганимдан кейин 2009 йилги финалда иштирок этишим, айниқса, гол уришим жуда муҳим эди. Бу биз барча совринларни қўлга киритган мавсум якуни бўлганди», — дея Мессининг сўзларини келтирган Fox Sports Asia.

2009 йилги финалда «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнаган каталонияликлар якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўша мавсумда жамоа требль қайд этган. Мессининг ван дер Саарга боши билан урган голини қуйидаги видеода томоша қилиш мумкин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар