«Рома» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Англияга қайтмоқда. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, у «Ливерпуль» билан келишувга эришган.

24 ёшли мисрлик вингернинг агенти айни вақтда Лондонда бўлиб турибди, у Англияга ўз мижозининг бўлажак клуби билан шахсий шартномасини муҳокама этиш учун келган.

La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, трансфер амалга ошса, Салоҳ йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош олади.

«Рома» аввалроқ футболчини «Ливерпуль»га 34 миллион евро эвазига сотишдан бош тортган ва 40 миллион евро талаб этганди.

Аммо «Ливерпуль» римликлар 30 июнга қадар футболчиларидан бирини сотиши бўйича мажбурият остида қолганидан фойдаланиб қолиши мумкин (фэйр-плей доирасидаги мажбурият). Томонлар 35 миллион евро ва бонусларга келиши мумкин.

А Сериянинг якунланган мавсумида ушбу футболчи 31 учрашувда майдонга тушди ва 15 гол уриб, 13 голга узатма берди.