Олимлар: Одамлар Ер ҳавосини 2 минг йилдан буён ифлослантириб келади

Жамият 02 Июнь 2017 4200
Фото: RIA

Инсоният икки минг йилдан буён Ер атмосферасини катта миқдордаги қўрғошин ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлослантириб келади. GeoHealth журналида шу мавзудаги мақола тақдим этилди

"Олинган маълумотларга кўра, инсонлар икки минг йилдан бери Ер ҳавосини узлуксиз ифлослантириб келади. Инсонлар сонининг кескин камайиши ва касалликлар билан боғлиқ иқтисодий коллапсларнинг ўзиёқ ифлослик даражасини бугун "табиий" ҳисобланувчи даражага келтирган", - дейди Ҳарвард университети олими Александр Мор. 

Сўнгги йилларда олимлар саноат даври бошлангунга қадар инсон фаолияти ва Ер аҳолиси сонининг ўсиши иқлим ва экологияга қандай таъсир қилганлигига фаол қизиқиш билдиришмоқда. 

Асли тарихчи олим Мор инсониятнинг табиатни қўрғошин ва бошқа оғир металлар билан ифлослантириш тенденциясига қизиқди. Олимнинг сўзларига кўра, қадимги римликлар ва бошқа кўп халқлар идиш-товоқ, қувурлар ва бошқа уй анжомларини тайёрлашда қўрғошиндан фойдаланишган. Олимлар қандай қилиб бу жараён ўша даврда Европа экологиясига таъсир кўрсатиши мумкинлигига қизиқиб қолишди. 

Ушбу саволга жавоб топиш учун Мор ва унинг ҳамкасблари, шу жумладан палеоклиматолог ва геологлар сўнгги икки минг йилда шаклланган улкан муз қатламлари бўлган Италия ва Швейцария Альпларига йўл олишди. 

Олимлар муз намуналарини тўплаб, қандай қилиб цивилизация ривожи, Рим империясининг қудрати ва қулаши ифлослик даражасига таъсир қилиши мумкинлигини тушунишга уриниб, улардаги қўрғошин концентрациясини ўлчашди.

Европа атмосферасининг ифлослик даражаси сўнгги икки минг йил давомида жуда юқори бўлгани уларни таажжубга солди. Ора-орада, яъни қўрғошин концентрацияси "табиий"га яқин бўлган вақтларда кичик ўзгаришлар кузатилган. Бундай кескин ўзгаришлар, олимларнинг фикрича, муҳим тарихий ҳодисалар билан боғлиқ бўлган. 

Уларнинг энг йириги машҳур "қора ажал", 1349-1353 йиллардаги Европадаги энг кучли ўлат эпидемиясига боғлиқ бўлган. Маълумотларга кўра, ўшанда аҳолининг учдан бир қисми ҳалокатга йўлиққани боис қўрғошин ишлаб чиқариш бир неча йилга буткул тўхтатилган. 

Кўпроқ янгиликлар