3 июнь куни Чемпионлар лигаси финалида Туриннинг «Ювентус» жамоасига қарши ўйинда ғалаба қозонилса, «Реал» футболчиларининг ҳар бири 1,5 миллион евродан мукофот пули олади. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Қайд этилишича, бу жамоа ўтган йилги турнирдаги ғалаба учун олган мукофот пулидан икки баробар кўп - ўтган йилги мукофот миқдори 700 минг еврони ташкил қилганди. Мукофот миқдорининг ўсиши «Реал» Чемпионлар лигасида қаторасига икки мавсум ғалаба қозонган илк жамоага айланиши мумкинлиги билан боғлиқ.

Шунингдек, «Реал» «Ювентус» устидан  ғалаба учун мураббийлар ва ходимларга ҳам мукофот пуллари ажратган.

Бундан олдинроқ AS нашри «Ювентус» президенти Андреа Аньелли 26 футболчининг ҳар бири учун Чемпионлар лигасидаги ғолиблик учун 350 минг евродан мукофот тайинлагани ҳақида хабар берилганди.

Бу эса «Реал» футболчилари Чемпионлар лигасидаги ғалаба учун «Ювентус»га нисбатан 4 баробар кўп мукофот пули олишини англатади.