Россия «таҳдидлари» туфайли АҚШ армияси бюджетини кучайтириш сўралди

Жаҳон 02 Июнь 2017 8227
Фото: ВВС

АҚШ армия вазири Роберт Спир ва қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Марк Милли Россия ва Хитой томонидан мавжуд «таҳдидлари» туфайли армияга ажратиладиган бюджетни оширишни сўрашди.

«Россия улкан ҳарбий қудратга эга. Бу давлат Қўшма штатларни ва иттифоқчиларни қуролланиш соҳасида ортда қолдиради», — деган Спир Сенат қўмитаси йиғилишида.

У 2018 йилда Америка армияси бюджетини 130 млрд доллардан 137,2 млрд долларгача оширишни сўраган.

Унинг фикр билдиришича, америкаликларнинг қуролли кучлари ҳолати «Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея»дан мавжуд таҳдидлар қаршисида туриш учун муҳим омил ҳисобланади.

Бундан ташқари, у АҚШнинг кибер-ҳарбийларини кучайтиришни таклиф этган.

Кўпроқ янгиликлар