Россия бош вазири Дмитрий Медведев Туркиядан айрим маҳсулотларни етказиб беришга доир чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат Россия Вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинган

«Ҳукуматнинг 2015 йил 30 ноябрдаги 1296-сонли қарори билан Туркия республикасида ишлаб чиқарилган ва 2016 йил 1 январидан Россияга олиб керилиши тақиқланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашё ва озиқ-овқатлар рўйхати тасдиқланган эди», — дейилади ҳужжатда. 

Таъкидланишича, мазкур қарор билан парранда ва куркаларнинг музлатилган гўштлари, улардан ишлаб чиқарилган субмаҳсулотлар, музлатилган бодринг ва корнишонлар, сархил олма, нок, узум, ертут ва қулупнайларни олиб киришга рухсат берилади.