Саакашвили: Украина бош вазири бўлишим мумкин эди

Жаҳон 02 Июнь 2017 8921
Фото: AP

Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, мамлакат раҳбари Пётр Порошенко унга бош вазир лавозимини шахсан таклиф этган. У бу ҳақда «Черкассыоблэнерго» ОАЖ ишчилари митингига борганида айтиб ўтди.

«Пётр Порошенконинг шахсан ўзи менга вазирлар маҳкамаси раиси лавозимини таклиф қилган, бироқ мен рад жавобини бердим. Агарда мен лавозимни эгаллашни истаганимда, аллақачон ўша кабинетда ўтирган бўлардим», - дея Саакашвилининг сўзларини келтиради ФАН.
 
Шунингдек, у Украина президентлигига номзодини қўйиш ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмаслигини ҳам билдирди.

 

Кўпроқ янгиликлар