Шайхонтоҳур туманида Ҳунармандлар маркази ташкил этилади

Ўзбекистон 02 Июнь 2017 2625

Бугун, 2 июнь куни Тошкент шаҳридаги ЭОАВМА (Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси) медиа залида Ҳаракатлар стратегияси доирасида навбатдаги ток-шоу ташкил этилди. Унда ҳафта давомида мамлакат ҳаётида содир бўлган энг сўнгги янгиликлар, президент томонидан қабул қилинган қарорлар ва долзарб масалаларга бағишланган мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтди. 

Тадбирда иштирок этган «Кун.uz» мухбири хабар беришича, Шайхонтоҳур туманидаги «Сузук ота» мақбараси ва жомеъ масжиди атрофидаги уйлар бузилиб, 6,5 гектар майдонли ерда Ҳунармандлар маркази ва кутубхона барпо этилиши маълум қилинди. 

Маълум бўлишича, азал-азалдан ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган сулола вакилларига махсус икки қаватли коттежлар топширилиб, уйнинг биринчи қавати устохона бўлиб, бу эса ҳунармандларга эркин фаолият қилишлари учун қулай шароит яратиб беради.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 26 май куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида ҳунармандчилик ривожланган «Сузук ота» маҳалласида бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар