2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари муҳокама қилинди ҳамда турли даражалардаги бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувларининг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.