Тошкентда хонадон ўғрилари қўлга олинди (фото)

Жамият 02 Июнь 2017 15875
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 29 март куни тахминан соат 09:00 да, номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Сергели туманида жойлашган Дилшод Яминовнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадони кириш эшиги қулфига калит танлаш йўли билан, ғайриқонуний равишда кириб, 3.133.830 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси. 

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда уй-жойига ғайриқонуний равишда кириб, талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган эди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноят Сергей Владимирович Заводской ва Александр Викторович Бузичкинлар томонидан содир этганлиги аниқланиб, улардан турли хил калитлар тўплами ва қўлқоплар далилий ашё сифатида олинган. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бундан ташқари Заводской ва Бузичкинлар Тошкент шаҳри ҳудудида калит танлаш йўли билан бир нечта ўғирлик жиноятларини содир этишганлиги аниқланган. Заводской ва Бузичкинга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан кимдир жабр кўрган бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар