Тошкентда сохта тадбиркор олти йилга қамалди

Жамият 02 Июнь 2017 11119

Аъзамжон Содиқов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўзи ташкил қилган “Зангиота металл савдо” масъулияти чекланган жамият фаолиятини буткул издан чиқарди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Аввалига баъзи корхоналар билан металл етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Хусусан, пойтахтда кўп қаватли уй-жойларни қуриш билан шуғулланаётган икки МЧЖ билан ўзаро шартнома имзолади. Унга кўра, жамиятларнинг ҳар бири А.Содиқов бошқараётган МЧЖ ҳисоб рақамига 150 миллион сўмдан ўтказиб беради. Олдиндан тўланган пуллар учинчи ташкилот ҳисобварақларига ўтказилиб, улардан турли ҳажмдаги металлар харид қилинади. Аслида бу маҳсулотлар шартнома бўйича пулини олдиндан тўлаб қўйган МЧЖларнинг ихтиёрига топширилиши керак эди. Лекин А.Содиқов бундай қилмади. Маҳсулотларни турли номаълум шахсларга нақд пулга сотиб юборди ва пулларни банкдаги ҳисоб рақамига топширишни хаёлига ҳам келтирмай, ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборди. 

Оқибатни ўйламаган сохта тадбиркор яна бир жиноий режа тузди. А.Содиқов давлат томонидан яратилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда “Давр банк”нинг Олмазор туман филиалидан фаолиятини кенгайтириш учун 1 миллиард сўм кредит олди. Ҳисоб рақамига келиб тушган пулларни аввалгидек металл буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳисоб рақамига ўтказди. Улардан харид қилинган маҳсулотларни эса яна номаълум шахсларга нақд пулга сотиб юборди. Савдодан тушган маблағлар эса унинг чўнтагини қаппайтирди. Устамон йигит олган кредитини қайтаришни хаёлига ҳам келтирмади.

Йиллар ўтиб, жиноят излари йўқолади, деган хаёлга борган А.Содиқов қаттиқ янглишди. Орадан маълум вақт ўтиб, буюртмачилар ҳамда банк муассасасининг аризалари асосида “Зангиота металл савдо” МЧЖда ўтказилган текширишларда барча ноқонуний ишлар фош бўлди.

Суд ҳукми билан сохтакорликни ўзига касб қилган А.Содиқовга олти йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар