Uzcard ва GlobUzCard биргаликда фаолият олиб борадими?

Технология 02 Июнь 2017 7002

2017 йилнинг 31 майида Марказий банкка ЯУПМ ва ЯХПМ раҳбарияти таклиф қилиниб, бир ой муддат ичида  Uzcard ва GlobUzCard – икки тўлов тизимининг биргаликда фаолият олиб боришини таъминлаш талаби қўйилди, деб хабар бермоқда Uzcard ахборот хизмати.  

“Биргаликда фаолият юритиш” тушунчаси остида бир тизимнинг карталарини бошқа тизим терминал тармоғига қабул қилиниши назарда тутилган эди.

Таъкидлаш зарурки, бир тўлов тизими карталарини бошқа тизим томонидан қабул қилинишини таъминлаш учун ахборот тизимларининг тўлиқ мажмуини ишлаб чиқиш талаб этилади. Жумладан:

˗  шифрлаш ва маълумотларни узатиш жараёни, турли тўлов тизимларининг шифрлаш калитларини сақлаш ва фойдаланиш, иккала тизимни ҳам PCI-DSS ахборот хавфсизлиги стандартларига мувофиқлик бўйича сертификациядан ўтказиш;

˗  пластик карталар эмиссияси базасини янгилаш ва банкларнинг мавжуд мижозлари учун қайтадан карталарни ишлаб чиқариш;

˗  тизимнинг барча жабҳаларида, яъни карточка чипидаги илова ва терминал қурилмаси дастуридан бошлаб, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари, молиявий ўзаро ҳисоб-китоблар учун маълумотларни шакллантириш ва сақлашгача дастурий таъминотни охирига етказиб қўйиш ва қайта созлаш;

˗  тўлов тизимларининг барча иштирокчилари ва фойдаланувчиларининг турли даражалардаги ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти учун алоқанинг янги каналларини қуриш;

˗  электрон тижорат, жумладан, мобил илова ва электрон тўловлар порталлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизмларини қайта ишлаб чиқиш ва ўзгартириш;

˗  ҳамкорликда иш олиб боришнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш ҳамда тегишли нарх сиёсатини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш.

Ўзининг фаолиятдаги процессинг маркази бўлмагани, ҳали бирон бир карта чиқарилмагани ва терминал ўрнатилмагани сабабли GlobUzCard тизими учун юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш қийинчилик туғдирмаслиги мумкин. Uzcard тизимида эса аллақачон қарийб 20 млн. карта ва 230 мингта терминал ускунаси иш олиб бормоқда. Uzcard тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасида йўлга қўйилган ўзаро мустаҳкам муносабатларнинг ўзгариши унинг иш фаолиятида тўхталишлар бўлиши эҳтимоли ва пировардида фойдаланувчиларнинг асосли норозиликларини юзага келишини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда, тизимни тубдан қайта қуриш заруратини келтириб чиқаради, дейилади Uzcard хабарида. 

Қолаверса, ушбу жараён маблағ ва интеллектуал жиҳатдан сезиларли даражадаги сарф-харажатларни талаб қилади.

Шу тариқа, икки тизимнинг биргаликда фаолият олиб боришини таъминлаш талаби бир томондан бир ойдан кўра анча кўп вақт талаб қилса, бошқа томондан тизимга шошма-шошарлик ва яхши тайёрланмасдан ўзгартириш киритилиши жиддий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Юқоридагиларга қўшимча сифатида асосли савол туғилади. GlobUzCard тизими унинг фаолияти учун Uzcard тизими ресурслари талаб қилинаётган бўлса, унга рақобатчи бўла оладими?

Ва, умуман, фойдаланувчиларга муайян бир фойда келтирмайдиган бўлса, сарф-харажатлар эвазига ишлаб турган тизимни ўзгартириб, бошқа логотип билан янги карталарни ишлаб чиқаришдан нима наф? 

Энг муҳими, модомики, GlobUzCard на тўловларни бошқариш тизими (процессинг маркази), на мижозларнинг маълумотлар базаси ва на тўловларни қабул қилиш тармоқларига эга эмас экан, мазкур тизимларнинг биргаликда фаолият олиб боришини қандай ташкил қилиш мумкинлиги тушунарсиз, дея якун ясалган Uzcard хабарига.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар