Жим Кэрри суд олдида жавоб беради

Жамият 02 Июнь 2017 7640

«Ниқоб» ва «Трумэн томошаси» фильмлари қаҳрамони Жим Керри дугонасининг ўлимида айбланиб, суд олдида жавоб беради. Чунки, суд маҳкамаси марҳума қариндошларининг аризани эътиборсиз қолдириш сўровини рад этди. 

30 ёшли асли ирландиялик Кэтриона Уайт Лос Анжелесда яшаб, визажист сифатида ишлар эди. 2015 йил сентябрь ойида унинг ўз уйида жасади топилди. Махсус ўрганишлар натижасида аниқланишича, аёл рецепт бўйича бериладиган дорилардан кўп ичиб вафот этган. Уайтнинг ўлими расман ўз жонига қасд қилиш деб тан олинган. 

Уайтнинг онаси Бригид Суитман ҳамда марҳума билан бирга яшамайдиган турмуш ўртоғи Марк Бёртон 55 ёшли актёрни судга бериб, Жим Кэррини Уайт учун дориларни харид қилиб берганликда айблашди. Лос Анжелес олий суди ҳаками эса, Кэррининг адвокати Рэймонд Баучернинг ушбу айбловларга «ваҳшиёна» ва «ёмон» деб таъриф берганига қарамай, суд ишини тўхтатмасликка қарор қилди. 

Судья Дейрдре Ҳилл жараён бошланишини 2018 йил 26 апрелга белгилади. Суд тортишувлари 20 кунлар давом этиши тахмин қилинмоқда. Суд эшитувларидан сўнг, журналистларга фикрини билдирган адвокатга кўра, суд жараёни актёр учун жуда оғриқли бўлади, чунки Жим Уайт хонимни жуда яхши кўрган. 

Бёртоннинг актёрга нисбатан ўтган йили берган аризасида таъкидланишича, «Кэрри кўрсатилган дориларни ноқонуний тарзда олган ва шу билан Калифорния штати қонунчилигини ҳам бузган». Бундан ташқари, актёр «Уайт хонимнинг бевақт фожиали ўлимида жавобгарлигини ва иштирокини яширишга уринган». 

Кэррининг ўзи ҳар қандай айбловларни инкор этмоқда. Унинг, ўзига нисбатан шундай ариза топширилганини билгач, матбуот учун берган баёнотида шундай дейилади:

«Қандай даҳшатли шармандалик. ... Мен шу одамнинг адвокати билан бу масалани жуда осонлик билан юзма-юз гаплашиб бутунлай ҳал қилишим мумкин эди. Бироқ, ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, дунёнинг ёвузликларига қарши курашиш ва ўз обрўйингни ҳимоя қилишинг керак бўлади. Мен, мени ва мен ёқтирган аёлдан ўз мақсадларида фойдаланишларини шундай, жазосиз қолдирмоқчи эмасман. Кэт муаммоси бизнинг учрашувимиздан анча аввал бошланган эди ва унинг шу тарзда фожиали тугашини ҳеч ким айта олмасди. Умид қиламанки, қачонлардир одамлар уни тинч қўйишади».

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар