Башар Асад Трамп ўз ваъдаларини "ютиб юборганини" айтди

Жаҳон 03 Июнь 2017 12780
Фото: RIA

Сурия президенти Башар Асад АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси вақтида берган ваъдаларининг кўпини "ютиб юборганини" айтди.

"Трампнинг сайланиши президент қарор қабул қилувчи шахс эмас, балки фақатгина ижрочи эканлигини яна бир бор исботлади. Трамп сайлангандан кейин сайловолди кампанияси вақтида фаол равишда илгари сурган ваъдалари ва сўзларининг кўпини "ютиб юборди", деб маълум қилди Асад WION телеканалига берган интервьюсида.

Асаднинг таъкидлашича, Трамп "берган ваъдаларини 180 градусга буриб юборган". Бироқ Асад Трамп айнан қандай ваъдаларини бажармаганига аниқлик киритмаган.

Трамп сайловолди нутқларида устувор вазифалардан бири сифатида ИШИДга қарши курашни айтиб ўтганди.

Кўпроқ янгиликлар