БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кенгайтирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Кенгайтирилган санкцион рўйхатга Пхеньян манфаатларига жавоб берувчи фаолиятга тегишли бўлган ташкилотлар ва шахслар киритилди.

Аввалроқ Шимолий Корея телевидениеси янги ракета синовини намойиш қилганди. Жанубий Корея вакиллари шимолликлар учирган "Скад" туридаги ракета Япон денгизига тушишдан аввал 280 мил учиб ўтганини маълум қилишган. 

Бундан ташқари, АҚШ Шимолий Корея ядровий дастури туфайли Россиянинг уч компаниясига қарши санкциялар киритди.