Дания пойтахти Копенгагенда полициячилар отишма содир бўлган туманни қуршаб олишди. Бу ерда номаълум эркак полициячиларга қурол билан таҳдид қилган. Полициячилар бунга жавобан қоидабузарга ўқ узишган ва уни сонидан яралашган. Эркак шифохонага олиб кетилган.

"Бу одам полициячиларга қурол билан таҳдид қилди", деб маълум қилди шаҳар полицияси вакили Хенрик Мёллер Якобсен.

Унинг айтишича, эркакнинг аҳволи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Отишма шаҳар марказида, "Тиволи" кўнгилочар боғи ёнида юз берган.