Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарорининг чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 11-майдаги “Велоспорт шоссе бўйича элита, андерлар ва аёллар ўртасидаЎзбекистон чемпионатини ўтказиш тўғрисида”ги 349-сон Буйруғи асосида Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муносиб ўринбосар спортчиларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида 29 май санасидан 2 июнь санасига қадар Фарғона вилоятида Эркаклар, аёллар ва андерлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа ташкилий жиҳатдан юқори савияда ташкил этилди. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида спортчиларни мусобақадаги чанқоқларини қондириш мақсадида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси хамкори “Navruz international corp” компанияси Монтелла ичимлик сувлари билан таъминлаб берди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортчилари иштирок этди.

30 май санасидаги мусобақада 9 та медаль учун Индивидуал пойгалар бўлиб ўтди.

Биринчи пойга 30 км. масофага элита (эркаклар) вакиллари ўртасида бўлиб, унда:

1-ўринни Тошкент вилоятидан М.Халмуратов эгаллади;

2-ўринни Тошкент вилоятидан Р. Каримов;

3-ўринни Тошкент шахридан Р. Федеров ғолибликни қўлга киритдилар.

Иккинчи пойга 30 км. масофага андер (ўсмирлар) ўртасида бўлиб, унда:

1-ўринни Наманган вилоятидан Д. Сиддиков;

2-ўринни Тошкент шахридан А. Измайлов;

3-ўринни Республика олий спорт махорати мактабидан Р. Шукуров эгаллади.

Учинчи пойга 15 км. масофага аёллар ўртасида бўлиб ўтиб, унда:

1-ўринни Тошкент вилоятидан Р. Байметова;

2-ўринни Тошкент шахридан Е. Кнебелева;

3-ўринни Тошкент вилоятидан О. Жантуганова қўлга киритди.

31 май санасида  60 км.лик масофага эркалар ўртасида Жомоавий пойга ва 20 км.лик масофага аёллар ўртасида Жуфтлик пойгалари бўлиб ўтди.

Эркаклар ўртасидаги 60 км.лик масофада:

1-ўринни Тошкент вилояти жамоаси Р. Каримов, М. Халмуратов, Д. Олламов, Ю. Абрековлар;

2-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси Р. Федеров, А. Измайлов, С. Медведев, С. Севастьяновлар;

3-ўринни Олимпия захиралари коллежи жамоасидан И.Шодиев, Д. Сиддиков, А. Суннатов А. Тугизаковлар ғолибликни қўлга киритдилар.

Аёллар ўртасидаги  Жуфтлик пойгаларида 20 км.лик масофада ўтказилган баҳсда:

1-ўринни Тошкент вилояти О. Жантуганова, М. Мисюрина;

2-ўринни Тошкент вилояти Р. Байметова, Е. Кнебилаева;

3-ўринни Тошкент шаҳридан Н. Козиева, А. Руденко эгаллашди.

1 июнь санасидаги мусобақада гуруҳли пойгалар бўлиб ўтди. Унда:

Эркаклар ўртасидаги 157 км.лик масофада қуйидаги спортчилар ғолибликни қўлга киритдилар:

1-ўрин Р. Каримов;

2-ўрин М. Халмуратов;

3-ўрин А. Акпаров эгаллади.

Андерлар ўртасидаги 157 км.лик масофада қуйидаги спортчилар ғолибликни қўлга киритдилар:

1-ўринни А. Измайлов;

2-ўринни А. Суннатов;

3-ўринни А. Ёкуббаев.

Аёллар ўртасидаги 14 км.лик масофада қуйидаги спортчи-қизлар  ғолибликни қўлга киритдилар:

1-ўринни О. Жантугнова;

2-ўринни М. Мисюрина;

3-ўринни С. Каримова.

2 июнь санасидаги мусобақада 60 км. масофага Критериум-пойгада:

1-ўринни Р. Федеров;

2-ўринни С. Медведев;

3-ўринни Ш. Абдуманапов қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ёпилиш маросими бўлиб ўтиб, унда ғолиб спортчилар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.