Гвинея, Кот-д'Ивуар, Кувайт, Перу ва Польша БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2018-2019 йиллар учун аъзолари этиб сайланди

Жаҳон 03 Июнь 2017 2081
Фото: Manuel Elias

2 июнь куни Гвинея, Кот-д'Ивуар, Кувайт, Перу ва Польша БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2018-2019 йиллардаги аъзолари этиб сайланди. Бу ҳақда овозлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин БМТ Бош ассамблеяси сессияси раиси Питер Томсон маълум қилди. 
 
Овоз бериш вақтида бу 5 та давлат БМТга аъзо давлатларнинг учдан икки қисмининг овозини олди. Кот-д'Ивуар учун 189 та, Кувайт учун 188 та, Гвинея учун 185 та, Польша учун 190 та ва Перу учун 186 та делегация овоз берди.

2018 йил 1 январидан бу давлатлар БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибига 2016 йилдан бери кирган Миср, Сенегал, Япония, Уругвай ва Украина ўрнини эгаллайдилар. 2018 йил охиригача Боливия, Қозоғистон, Швеция и Эфиопия Хавфсизлик кенгашининг аъзолари сифатида қоладилар.

Бундан ташқари, Нидерландия 2018 йилда Хавфсизлик кенгашида Италия ўрнини эгаллайди, чунки ўтган йилги овоз беришда Рим Хавфсизлик кенгашидаги икки йиллик аъзоликни Амстердам билан бўлишишга рози бўлганди. Бу икки давлат ғолибни аниқлашнинг иложи бўлмаган бир неча овоз беришдан кейин бу қарорга келишган. 

Хавфсизлик кенгаши БМТнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлашга жавобгар асосий органи ҳисобланади. Унинг таркибига 15 та давлат: 5 та доимий аъзо – Хитой, Россия, Буюк Британия, АҚШ ва Франция ва ҳар йили ярмига янгиланиб турадиган 10 та вақтинчалик аъзо киради. Хавфсизлик кенгаши ишини унга аъзо давлатлардан бирини билдирувчи раис бошқаради. Июнь ойида бу вазифани Боливия бажармоқда. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар