Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор муҳим лавозим алмаштиришлар амалга оширилди. Бу ҳақда "Постда" нашрида маълум қилинди. 
 
Қуйида янги лавозим тайинлашлар рўйхати келтирилган:

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг "Postda", "На посту" газеталари, "Qalqon", "Щит" журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири лавозимига подполковник Турғунов Илҳом Турғунович;
 
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Бердиалиев Бахтиёр Эркинович;
 
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига подполковник Турдиев Самад Терикулович;

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига подполковник Муроталиев Тоҳир Маҳамадалиевич;

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи лавозимига полковник Кенжабоев Валижон Алиевич;
 
Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Алимов Шаҳзод Қўрқмасович;

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Абдулҳаков Яҳёжон Ортиқбоевич;

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Ходимлар бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Давлатов Шовқиддин Мамадиевич тайинландилар.