Хайру саховат, меҳр-мурувват ойи бўлмиш Рамазони шарифнинг фазилатли кунларидан бирида «Мирза Юсуф» жомеъ масжиди ҳамда mehrob.uz сайти томонидан ташкил қилинган хайрия тадбири ўтказилди. 

“Аввал хабар берганимиздек, ахборот каналларимизда эълон қилинган хайрия акцияси доирасида тақдирнинг синовларини мардонавор қарши олган, Аллоҳ таолонинг қазои қадарини бир ҳикмат деб билиб, очиқ юз билан кутиб олган, тоғдек сабрли, матонатли юртдошларимизга махсус аравачалар ҳадя қилиш таклифи илгари сурилган эди”, дейилади Mehrob.uz берган ахборотда.

 

Ушбу тадбирнинг дастлабки натижалари ўлароқ, саховатли, бағрикенг юртдошларимиз томонидан берилган кўплаб хайр-эҳсонлар ато этилди. Жамғарилган маблағлар ҳисобига 10 та аравача сотиб олиниб, эгаларига етказиб берилмоқда.