ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Мўсул шаҳрини тарк этишга ҳаракат қилган 120 нафар инсонни ўлдиришди.

Бу ҳақда Ироқ ИИВнинг тезкор чоралар кўриш кучлари капитани Дарғам ал-Ҳайдарий Anadolu агентлигига хабар берган. Унинг сўзларига кўра, одамларнинг жасадлари Эски Мўсул ҳудудидан топилган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, тезкор чоралар кўриш бўлинмалари ИШИД назоратида бўлган Зенжили туманидан 150 дан ортиқ инсонни эвакуация қилди, улар ичида 70 нафар аёллар ва болалар бўлган.