Пентагон: АҚШ Осиёда ўз ҳарбий базаларини сақлаб қолади

Жаҳон 03 Июнь 2017 8253
Фото: AP

Америка Қўшма Штатлари минтақада барқарорликни сақлаб қолиш учун Осиёдаги ҳарбий базаларини сақлаб қолади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Осиё-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик масалаларига бағишланган "Шангри-Ла мулоқот" халқаро анжуманида шундай баёнот берди. ТАСС агентлиги унинг маърузасидан иқтибослар келтирмоқда.

"Биз ОТМда ҳарбийларимизни сақлаб қоламиз, бундан ташқари, минтақада барқарорликни сақлаш учун дипломатик чоралар кўришни давом эттирамиз", - деган Пентагон раҳбари. 

"Биз бу минтақа, шу жумладан, Япония, Жанубий Корея, Индонезия ва Австралияга устувор аҳамият берамиз", - деб таъкидлаган Мэттис.

Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар, шунингдек, Жанубий Хитой денгизи осмонида парвозларни давом эттириш ва патруллик қилишни давом эттиради. "Биз минтақада навигация ва парвозлар эркинлигини ёқлаймиз", - деган вазир. 

Қўшма Штатлар Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги сунъий оролларни ҳарбийлаштиришига рози бўла олмайди, деган Жеймс Мэттис. "Биз кво-мақоми (status quo – маълум давр мобайнида шаклланган ҳолат)ни бир томонлама, мажбурий ўзгартирилишини қабул қила олмаймиз", - деган АҚШ вазири. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ "оролларда қурол-яроғлар жойлаштирилишига қаршидир". 

Шу билан бирга, Мэттиснинг қайд этишича, Вашингтоннинг "Пекин билан умумий манфаатлари жуда кўп, хусусан, терроризмга қарши кураш, Корея ярим оролидаги вазият шулар жумласидан".

Мэттис, шунингдек, АҚШ "ягона Хитой" сиёсатидан воз кечмагани ва бу қараш ўзгармаслигини билдирди. "Биз бу сиёсатга содиқмиз, уни рад этмаймиз", - деган Пентагон раҳбари. Шу билан бир вақтда АҚШ "Пекин ва Тайбэй ўртасидаги муаммо тинч йўл билан ҳал этилишига ишонади", - деб қўшимча қилган Мэттис.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар