Президент Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган янги автомобиль модели билан танишди

Ўзбекистон 03 Июнь 2017 116190

Шавкат Мирзиёев “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси Андижон вилоятида амалга оширишни режалаштирган лойиҳалар билан танишди.

Бунда енгил автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқариш, ускуна ва жиҳозларни модернизация қилиш, енгил автомобиллар қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, янги моделдаги автомобиллар учун интерьер, штампланган, пайвандланган панеллар, радиатор, кондиционер тизимлари, ўриндиқлар, овоз сўндиргич тизими қисмлари, газ чиқариш тизимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Жумладан, давлат раҳбари ушбу ташрифи давомида янги турда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet Tracker мини кроссоверини кўздан кечирди. Автомобилнинг умумий характеристкаси ва имкониятлари билан яқиндан танишди. Янги моделнинг экспорт ёки ички бозор учун чиқарилиши ҳақида қўшимча маълумотлар мавжуд эмас. 

Аввалроқ Chevrolet Cruze ва Tracker моделлари Ravon бренди остида Россияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди

Эслатиб ўтамиз: 2015 йил «Ўзавтосаноат» АК Chevrolet Tracker билан боғлиқ айрим маълумотларни инкор этган эди. Ушбу маълумотларда “2016 йилдан бошлаб Spark, Captiva ва Malibu автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилиши, уларнинг ўрнини Sonic, Tracker ва Impala моделлари эгаллаши ҳақида” хабар берилган эди.

 

Кўпроқ янгиликлар