Путин: НАТО АҚШ қуроли, унда фақатгина вассаллар бор

Жаҳон 03 Июнь 2017 18946
Фото:© РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин НАТОни АҚШнинг ташқи сиёсий қуроли деб атади ва "унда иттифоқдошлар эмас, фақатгина вассаллар" борлигини айтди. Бу ҳақда Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтиб ўтган. Интервьюдан парчаларни Politico нашри чоп этди.

"Бирор давлат НАТО аъзоси бўлганда, унга НАТОнинг етакчиси бўлган АҚШ каби йирик давлат томондан ўтказилаётган таъсирга дош бериш қийиндир. Ва бу давлатда исталган нарса: ракеталарга қарши мудофаа тизими, янги базалар, зарур бўлса, янги зарба бериш мажмуалари пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда биз нима қилишимиз керак?", деб савол билан юзланган Путин. 

Путин бунга жавобан қарши чоралар кўриш кераклигини айтди.

"Биз шу муносабат билан акс чоралар кўришимиз керак, яъни бизнинг ракета тизимлари зарбаси остига бизга хавф солаётган объектларни қўйишимиз керак. Кўрганингиздек, вазият анча асабий", деб таъкидлаб ўтди Путин.

Путин уни қарорлар қабул қилиш амалиёти хавотирлантираётгани, чунки у бу жараён қандай юз беришини билишини айтган.

Стоун Путиндан олган интервью АҚШнинг Showtime кабель телеканалида 12-15 июнь кунлари фильм тарзида намойиш қилинади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13643 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67782 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37002 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 404 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 876 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 792 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар