Сомали жанубидаги Гедо вилоятида БМТга қарашли самолёт қўниш вақтида фалокатга учради. Бу ҳақда 3 июнда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакили Амор Альмагро маълум қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

"Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ўрта ўлчамдаги юк самолёти Сомали жанубидаги Гарбахари аэропортига қўниш вақтида фавлокатга учради. Самолёт экипажининг 4 аъзоси жабр кўрмаган, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Бироқ самолётга жиддий зарар етган", деб айтган Альмагро. 

Ахборот агентлиги маълумотига кўра, самолёт аэропортнинг учиш-қўниш полосаси яқинида жойлашган турар жой биносининг томига қулаган. Бахтли тасодиф бу вақтда уйда ҳеч ким бўлмаган.