Der Spiegel немис нашри АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш қарорига муносабат билдирди. Нашр навбатдаги сонининг муқовасига гольф клюшкаси билан Ер шарига зарба бераётган Трамп тасвирини жойлаштирди. Тасвирда Трамп зарбани амалга ошираётиб Ер шарига "Сен бўшадинг!" деб қичқирмоқда.    

Фото: Twitter.com/@DerSPIEGEL

"Сиз бўшадингиз!" ибораси Трамп бошловчилик қилган "Номзод" деб аталган реалити-шоудан кейин машҳурлашган. Трамп ҳаттоки бу иборани патентлаштирмоқчи ҳам бўлган. Шунингдек, Трамп гольф ўйнашни хуш кўриши билан маълум. 

Аввалроқ АҚШнинг Берлиндаги элчихонасида Трампнинг "Омадсиз" деган ёзувли тасвири пайдо бўлганди. Экологик ташкилот фаоллари АҚШнинг иқлим бўйича келишувдан чиқишига шу тариқа муносабат билдиришган.