Тошкентда битирувчиларнинг инновацион ғоялар танлови бўлиб ўтди

Жамият 03 Июнь 2017 2942

2017 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Инҳа” университетида касб-ҳунар коллежи ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бизнес ғояларини саралаш “СТАРТ-АП” ҳафталиклари – инновацион ғоялар танловининг намунавий тарзда якуний туман босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳафта давомида ўтказилган тадбирлар давомида тумандаги 10 та касб-ҳунар коллежи ва 7 та Олий таълим муассасасининг 1294 нафар битирувчиси ўз бизнес ғояларини 100 дан ортиқ корхона, ташкилот, туман ҳокимлигининг иқтисодий мажмуаси таркибидаги тижорат банклари, молия, солиқ идоралари, Бандликка кўмаклашиш маркази ва манфаатдор ташкилотларга намойиш этишди.

Тадбирда иштирок этган таълим муассасаларини битираётган лойиҳа ташаббускорлари ўз бизнес лойиҳаларининг қисқача таърифи – ижтимоий-иқтисодий муаммолар (вазифалар) ечими, мақсади, фойдаланувчилар аудиторияси (мижозлар), қиймати (ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари, инвесторлар маблағлари), амалга ошириш муддатлари, лойиҳани амалга ошириш натижасида яратиладиган иш ўринлари ва бошқа маълумотларни ўз тақдимотларида намойиш этишди.

Тадбир давомида битирувчилар ўзларининг иновацион ғоялари асосида ишлаб чиққан “Старт-ап” лойиҳалари мамлакатимиз бозорини автоматлаштириш, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи ўртасида онлайн алоқани ўрнатиш тизими, ёшларни, айниқса, хотин-қизларни иш билан таъминлашга ихтисослаштирилган дастурлар, мева-сабзавотлар уруғи ва данакларидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш, оилавий ҳамда ногирон ва қариялар учун ихтисослаштирилган спорт-соғломлаштириш марказини йўлга қўйиш, ахборот технологиялар соҳасини ривожлантириш каби кўплаб, яъни 100 дан ортиқ инновацион лойиҳаларини тақдим этишди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 2017 йил 30 майдан 3 июнь кунига қадар давом этган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани дастлабки саралаш босқичи мобайнида битирувчилар томонидан тижорат банклари ҳамда салоҳиятли инвесторлар, давлат ҳокимияти органлари вакилларига ўз лойиҳаларини намойиш этишлари ва ўз бизнесларини бошлашлари учун барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилди.

“Старт-ап хафталиклари” – инновацион ғоялар танловининг туман босқичида энг яхши лойиҳалар ташаббускорларига тадбир ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини биринчи қадам сифатида яъни шу ернинг ўзидан бошлашлари учун тижорат банкларининг молиялаштириш тўғрисидаги махсус “Кредитлаш сертификатлари” билан тақдирланди.

Касб-ҳунар коллежларива олий таълим муассасалари битирувчиларидан
6 нафар битирувчининг (Ниғматжон Анваров, Лайло Давлатёрова, Саида Жалилова, Дилмурод Мадрахимов, Оқилжон Азизжонов, Мухлиса Азимова, Азиза Эргашева) “Старт-ап” лойиҳалари туман Ишчи комиссияси томонидан муносиб деб топилди ва танлов ғолиби сифатида қимматбаҳо совғалар ҳамда тижорат банкларининг молиялаштириш тўғрисидаги махсус “Кредитлаш сертификатлари” билан тақдирланди.

“Старт-ап” хафталиклари – инновацион ғоялар танловининг якуний туман босқичида энг яхши деб топилган 50 дан ортиқ лойиҳа Тошкент шаҳар босқичига олиб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилаётган Давлат дастурига молиялаштириш учун киритилади.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар