АҚШ президенти Дональд Трамп Грузия бош вазири Георгий Квирикашвилига йўллаган мактубида грузин халқини Мустақиллик куни билан қутлади. Бу байрам 26 май куни нишонланади. Грузия ҳукумати матбуот хизмати мактуб матнини эълон қилган.

«Грузия мустақилликка эришганидан сўнг демократия соҳасидаги етакчига айланди, бу эса жаҳон хавфсизлигига фойда келтирмоқда», - дея ёзган Трамп.

Унинг таъкидлашича, Грузия ташқи босимга қарамай, ўз келажагини аниқлаштириш томонига қараб аниқ ҳаракат қилмоқда.

«Қўшма Штатлар халқаро миқёсда тан олинган чегаралар доирасида Грузия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди», - дея қўшимча қилиб ўтган Америка президенти.