Туркия Туркманистоннинг газ лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда

Жаҳон 03 Июнь 2017 3978

Туркия муайян шартлар мавжудлигида Туркманистон газининг Европага транзитини таъминлаши мумкин, деб айтди Туркиянинг Ашхободдаги элчиси Мустафо Капужу. Элчи Халқаро энергетик хартиянинг Ашхобод форуми доирасида "Анадолу" ахборот агентлиги саволларига жавоб берди.   

"Анқара энергоресурсларни етказишни диверсификациялаш сиёсати доирасида Туркманистоннинг газ лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди", деб айтди Капужу.   

Элчи Туркия Туркманистоннинг мустақиллигини биринчи бўлиб тан олганини ва Ашхободда элчихона очганини эслатиб ўтди. 

Капужунинг айтишича, ўтган 25 йил ичида икки томонлама муносабатларда катта тараққиёт қайд қилинган. 

""Бир миллат – икки давлат" ибораси Туркия ва Туркманистонга ҳам тааллуқлидир. Икки давлат муносабатлари юқори даражада қолмоқда. 2013 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси энг юқори кўрсаткич – 3 млрд долларни ташкил қилган, бироқ глобал инқироз туфайли ундан кейинги йилларда бу кўрсаткичнинг пасайиши кузатилган", деб айтди элчи.    

Элчининг маълум қилишича, 2016 йил натижаларига кўра, Анқара ва Ашхобод ўртасидаги савдо айланмаси 1,7 млрд долларни ташкил қилган.  

"Турк қурилиш компаниялари бугунги кунгача Туркманистонда 50 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишган. Туркманистоннинг йирик инфратузилмавий лойиҳалари турк компанияларига топширилган", деб таъкидлаб ўтди Туркия элчиси.    

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар