“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Душанбега парвозларни камайтирди

Ўзбекистон 03 Июнь 2017 11581

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тожикистон пойтахтига парвозларни қисқартирди. Эндиликда, Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта – сешанба кунлари амалга оширилади. Авиачипталар нархи 140 доллар қийматида қолдирилган. Бу ҳақда Азия Плюс агентлиги хабар қилмоқда.

Аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари Душанбега парвозларни амалга ошираётган эди. 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Душанбедаги ваколатхонасининг 3 июнь куни маълум қилишича, парвозларни қисқартириш сиёсий мазмунга эга эмас, аксинча йўловчиларнинг камлиги билан боғлиқ. 

Душанбе халқаро аэропорти матбуот котиби Жамила Ҳусайнова ҳам парвозлар оралиғи қисқарганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, уларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг расмий мактуби келиб тушган. Мактубда Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни қисқартириш тўғрисидаги қарор ҳақида ҳамда йўловчилар камлиги сабабли парвозлар иқтисодий жиҳатдан зарарли бўлгани маълум қилинган.  

Жамила Ҳусайновага кўра, бир парвоз учун 17тадан 30тагача чипталар харид қилинган. Айрим йўловчилар 1200 сомони (140 долларга яқин) бўлган чипталарни харид қилиш уларга қийинчилик туғдирган. Тошкентдан биринчи доимий парвоз 11 апрель куни амалга оширилган эди. Сўнгги 25 йил ичида биринчи марта «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолёти Душанбе аэропортига қўнган эди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар