Бразилияда 24 ёшли қиз гиёҳванд моддалар билан тўлдирилган пакетларни қорнига скотч орқали ёпиштириб, полицияни алдашга уриниб кўрди.

Mirror нашрининг хабар беришича, мамлакатнинг Биригуи муниципалитетида полиция ходимлари йўлдаги автобусни текшириш чоғида “ҳомиладор” аёл аслида гиёҳванд моддаларни олиб ўтаётганини аниқлашган.

24 ёшли қизнинг қорнига уч килограмм кокаин моддаси скотч ёрдамида ёпиширилган бўлган.

Полиция муваффақиятсиз контрабандачи қиз ва унга ҳамроҳлик қилган шахсни қўлга олди.