Жанубий Корея коррупция можароси бош қаҳрамонининг қизи қўйиб юборилди

Жаҳон 03 Июнь 2017 6664
Фото: YONHAPNEWS

Жанубий Кореядаги коррупция можаросида асосий айбланувчисининг шу ҳафтада қўлга олинган қизи Чон Ю Ра суд қарорига кўра, озод қилинди. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар қилмоқда

21 ёшли Чон Ю Ра Жанубий Корея прокуратураси сўровига кўра, Даниядан экстрадиция қилинган, Сеулга келаверишда самолёт бортида қўлга олинганди. Бироқ, суд прокуратуранинг ҳибсга олиш талабини рад этди. Суд маҳкамаси ҳибсга олиш учун тақдим этилган сабабларни асоссиз ва заруратсиз деб топган. 

Чон Ю Ра "кўпчиликка шунчалик ташвиш уйғотганидан узр сўраган" ва тергов билан ҳамкорлик қилишга ваъда берган. Шу билан бирга, Чон Ю Ра онасининг ишларидан умуман хабарсиз эканини айтган. "Шундай нарсалар борки, мен улар ҳақида билмайман. Мен ўзимдан нима учун буларни билмаганимни сўрамоқдаман", — деган у журналистларга.

Жанубий Корея прокурорларининг ишонишича, 21 ёшли қизни сўроқ қилиш, унинг онаси, собиқ президент Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Цой Сун Силнинг коррупция тизимига ойдинлик киритиши керак эди. 

Кўпроқ янгиликлар