Бугун бўлиб ўтадиган чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг «Реал» клуби мураббийи Зинедин Зидан ўзининг собиқ клуби — Туриннинг «Ювентус» клубига рўбарў бўлади.

«Реал»нинг бош мураббийи Зинедин Зидан учун «Ювентус»га қарши ўтадиган чемпионлар лигаси финали бешинчиси бўлади. Икки бор у «Ювентус» ўйинчиси сифатида финалда ютқазган, икки бор эса «Реал» ўйинчиси ва мураббийи сифатида ютган. ТАСС Мадрид ва Турин шаҳрининг бош жамоаларининг тарихдаги эсда қоларли воқеаларни хотирлашга қарор қилган.

 

«Барчаси учун футбол ўйнаш учун арзигулик»

«Реал» ва «Ювентус»нинг қарама-қаршилиги Европа футболида энг приниципиали ҳисобланмайди, гарчи бугунги учрашув уларнинг 19-тўқнашуви бўлса-да.

Уларнинг ичида 1998 йилда Амстердамдаги финалнинг алоҳида ўрни бор. «Ювентус» учун бу кетма-кет учинчи финали эди (1996 йил туринликлар «Аякс»ни мағлубиятга учратишган, кейин Дортмунд «Боруссия»сига ютқазишган), «Реал» эса ўшанда финалга сўнгги 17 йил ичида илк марта чиққан, кубокни кўтармаганига 32 йил бўлган эди.

Турнирнинг энг муваффақиятли клубининг энг чўзилган сериясига югославиялик форвард Предраг Миятовичнинг голи шарофати билан нуқта қўйилгнан эди. Иккинчи бўлимда у Роберто Карлоснинг зарбасидан кейинги тўпнинг сапчишидан фойдаланиб, ўткир бурчакдан Анжело Перуцци қўриқлаётган дарвоза тўрини нишонга олди.

«Ўша ўйин ва ўша гол буюк «Реал» тарихидан ўрин олишимга имкон яратган. Энди ўзимнинг ўйин карьерам тарихига эътибор берсам, битта ўша лаҳза учун футбол билан шуғулланганим арзир экан», — деб эслаган кейинроқ Миятович.

Қарама қаршилик тарихида эсда қоларли лаҳзалар кўп бўлган — бу ўзига хос совуққонлигига хиёнат қилиб, Марсело Салайетанинг 2005 йилда «Реал» дарвозасини аниқ нишонга олганидан сўнг сўнг қувонганидан сакраб юрган Фабио Капелло; бу 2015 йил ярим финалида жонажон клуби дарвозасига урган голини намойишкорона нишонламаган Альваро Мората; ёки бу 2008 йилда «Сентьяго Бернабеу»да Алессандро Дель Пьеронинг жарима зарбасидан урилган ақл бовар қилмас голи.

 

Недвед фожиаси

«Ювентус» ва «Реал»нинг энг ёрқин ўйини 2003 йилда бўлиб ўтган. Ярим финал жавоб учрашуви олдидан (Мадридда «Реал» 2:1 ютган) асосан Зинедин Зиданнинг Туринга қайтиши ҳақида гап-сўзлар урчиганди, бироқ французнинг голи испан командасининг жорига ора кирмади.

Ювентус Давид Трезеге ва Дель Пьеронинг голаридан сўнг 2:0 ҳисобида олинган чиқиб олди, Жанлуижи Буффон эса Луиш Фигунинг пенальтидан берган зарбасини қайтарди. Буннинг изидан Павел Недвед меҳмонлар дарвозасига учинчи тўпни йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди.

 

Бироқ «Ювентус»нинг ғалабасига ўша вақтнинг энг яхши ўйинчиси Недвед билан содир бўлган фалокат кўланка ташлаб қўйди. Ўйин охирида чехга майдон марказида ноқулай оёқ ташлаганлиги учун сариқ карточка кўрсатилди ва у дисквалификацияга учраб, финалда майдонга туша олмади. Ҳал қилувчи ўйинда Недведсиз туринликлар пенальтилар сериясида «Милан»га ютқазишди.

 

Зидан Буффонга қарши: орадан 11 йил ўтиб

«Ювентус»га қарши ўйин мен учун алоҳида аҳамиятга молик бўлади. «Юве» менинг карьерамда жуда муҳим ўрин тутади. Бу клуб менга ҳамма нарсани берган. Бироқ мен ҳозир бутун умрим мазмуни бўлган «Реал»нинг мураббийсиман. Бу жуда ажойиб финал бўлади», — деган «Реал» мураббийи Зинедин  Зидан жамоасининг ярим финалдаги муваффақиятидан сўнг. Айнан Зидан — ҳар икки клубни боғлаб турувчи бош фигурадир.

«Ювентус»да ўйнаб юрган даврда (1996 йилдан 2001 йилгача) у чиндан ҳам жаҳон миёқсидаги юлдузга айланган эди. Бироқ бундай деб тан олинишига унинг клубдаги ўйинлари эмас, биринчи навбатда терма жамоадаги ўйинлари сабаб бўлган. Зидан 1998 йили ўз уйида ўтган жаҳон чемпионати финалида бразилияликлар дарвозасига икки тўп киритган, орадан икки йил ўтиб Европа қитъасида ҳам зафар қучган француз терма жамоасининг ҳам етакчиси у эди. Ҳа, «Ювентус» билан Зидан икки бор «А» Серияни ютган, лекин чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга мушарраф бўлмаган — икки финал, икки мағлубият.

Бутун ҳаёти мазмуни бўлмиш «Реал»га Зидан 2001 йилнинг ёзида, ўша вақт учун ўта рекорд бўлган сумма — 75 миллион евро эвазига ўтган. «Ювентус» бу пуллардан унумли фойдаланиб, Буффонни, «Парма»дан ўша вақтнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Лилиан Тюрамни ва «Лацио»дан Недведни харид қилишган.

«Реал»га ўтиб Зидан ҳам адашмагани исботланди ва дастлабки мавсумиданоқ ЕЧЛда зафар қучилди. «Байер»га қарши ўтган финалда француз фантастик гол урди ва бу кўпчиликнинг фикрига кўра ЕЧЛ тарихидаги энг чиройли голдир. 14 йил ўтиб Зидан Европа футболининг бош соврини мураббий сифатида ҳам қўлга киритди.

Таҳлилни ниҳоялашдан аввал яна бир тарихий иловача. 2006 йилги ЖЧ финалида Зидан Буффонга пенальтидан масхараомуз гол уради — тўпни парашют усулида тўғри дарвоза марказига йўналтириб. Бироқ, Матераццияга калла қўйгани учун футбол тарихидаги энг машҳур қизил карточкани олган Зидан ўйиндан кейинги пенальтилар сериясигача етиб бора олмайди.

11 йил ўтиб Буффон ва Зидан яна катта ўйинда бир-бирларига рўбарў бўлишмоқда, гарчи француз мураббий сифатида бўлса ҳам. Буффоннинг идеал карьерасида айнан чемпионлар лигасида ғалаба қозониш етмай турибди.