Болгарияда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди ва 8 киши яраланди. Бу ҳақда bTV хабар бермоқда. 

Ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган транспорт мамлакат пойтахти Софиядан 98 км узоқликда ЙТҲга учраган.

Ички ишлар вазирлигида маълум қилинишича, машинани жиноий ўтмишга эга бўлган ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, Болгариянинг 16 ёшли фуқароси бошқарган. У воқеа жойида ҳалок бўлган.

Жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар. Улар полицияга Афғонистон ва Покистондан эканликларини айтишган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус муҳожирларни Туркия ва Греция чегараларидан мамлакат ичкарисига олиб кетаётган бўлган.