«Реал» ҳимоячиси Марсело Чемпионлар лигаси финалида «Ювентус»га қарши кечган ўйиндан кейин жамоадоши Карлос Каземиронинг сочини олди.

Каземиро жамоаси турнирда ғолиб бўлса, сочини олдиришни ваъда қилганди.

«Реал» финалда «Ювентус»ни мағлуб этди ва қаторасига иккинчи марта, жами 12-марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Каземиро финалда Жанлуижи Буффон дарвозасига урилган голлардан бирини урди.