Ироқда шиа бўлинмалари ИШИДдан яна бир шаҳарни озод қилишди

Жаҳон 04 Июнь 2017 5271
Фото: The Daily Star

Ироқда шиаларнинг ҳарбийлашган бўлинмалари ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлар давомида Ал-Бааж шаҳрини озод қилишди. Ироқ ва Сурия чегарасида жойлашган бу қадимий шаҳар озод этилгани ҳақида Ливаннинг The Daily Star нашри хабар ёзди.

Нашрнинг қайд этишича, бу Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳарбий бўлинмалар ҳисобланади.

Бу шаҳар озод этилиши ортидан Сурия ва Ироқ чегарасидаги ИШИД позициялари кескин кучсизланган.

Айни вақтда Ироқ ҳукумати армияси Мўсул учун жангларни жадаллаштирмоқда.

Кўпроқ янгиликлар