Лондонда бир нечта терактлар содир этилди

Жаҳон 04 Июнь 2017 34955
Hannah McKay / Reuters

Лондонда 4 июнга ўтар кечаси одамларга ҳужум қилиш билан боғлиқ 3 та воқеа юз берди.

Биринчи воқеа Лондон кўпригида юз берган. Бу ерда микроавтубос ҳайдовчиси пиёдаларни босиб кетган. Сўнгра яқин орада жойлашган Боро-маркет бозорида совуқ қурол қўлланган ҳолда одамларга ҳужум содир этилгани маълум қилинган. Айни вақтда кўприк ёпилган, полиция яқин орадаги бинолардан одамларни эвакуация қилган.

"Соат 22:08дан бошлаб полициячилар Лондон-бриж кўпригида автомобиль пиёдалар билан тўқнашгани ҳақидаги хабарларга жавоб бера бошлашган", деб маълум қилинди Скотланд-Ярдда.

Баъзи маълумотларга кўра, одамлар босиб кетилган автомобиль ичидан 3 нафар қуролланган одам чиқиб келган. Улардан икки нафари полиция томондан отиб ўлдирилган, бир нафари қочишга муваффақ бўлган.  

"Сўнгра полициячилар Боро-маркетда одамларга пичоқ билан ҳужум қилингани ҳақидаги хабарга чиқишган. Қуролланган полициячилар босқинчиларга ўқ узишган", деб айтилди полициянинг бошқа бир хабарида.

Гувоҳлар бу ерда интенсив отишма олиб борилаётгани ва ов пичоғи билан қуролланган одам ресторанга кириб, у ерда хунрезлик содир этганини маълум қилишган.

"Би-би-си" телеканалининг полицияга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Лондон кўпригидаги воқеа оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

Сўнгра Лондон полицияси шаҳарда юз берган учинчи ҳужум ҳақида маълум қилган.

"Ҳозир полиция Воксхоллдаги воқеа билан шуғулланмоқда", деб маълум қилди полиция твиттерда. Бу туман Темза дарёсининг ўнг қирғоғида, сайёҳлар орасида машҳур бўлган Вестминстердан жануб томонда жойлашган.

Sky News телеканали ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда, гап терактлар ҳақидаги кетаётганини маълум қилган. Буюк Британия бош вазири девонхонаси Тереза Мэй вазиятдан хабардор эканлигини ва мунтазам маълумотлар олиб турганини маълум қилган.  

ОАВ маълумотларига кўра, терактлар оқибатида 7 нафарга яқин одам ҳалок бўлган, 20 дан кўпроқ одам жароҳат олган.

Полиция юз берган воқеалардан Лондон кўприги ва Боро-маркет бозоридаги ҳужумларни теракт сифатида таснифлаган. Воксхоллдаги воқеа эса теракт деб тан олинмаган, бу ерда можаро оқибатида пичоқбозлик юз берган.

Ҳужумлар шанба куни кечки вақт, Лондон кўчалари, соҳилбўйлари одатдагидек одамлар билан гавжум вақтда содир этилди. Бу кеча Лондондаги кўплаб паблар Чемпионлар Лигасини томоша қилгани келган одамлар билан тўла бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Буюк Британияда иккита теракт содир этилганди. 22 март куни Лондондаги парламент биноси яқинидаги Вестминстер кўпригида 52 ёшли террорчи Ҳолид Масъуд машинасида одамларни босиб кетганди. Бу ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин киши жароҳат олганди. Террорчи отиб ташланганди.

23 май куни эса Манчестердаги стадионда концерт вақтида 22 ёшли ҳудкуш Салмон Абадий ўзини портлатган. Оқибатда 23 киши, асосан болалар ва ўсмирлар ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар