Renault ўзининг энг янги концепт-карини расман намойиш этди (сурат ва видео)

Технология 04 Июнь 2017 12181

Франциянинг Renault автомобиль концерни ўзининг биринчи электр концепт-кари бўлган Trazor'ни расман намойиш этди. Бу ҳақида ФАН нашри хабар берди

Таъкидлаш жоизки, модель биринчи марта ўтган йили Париж автомобиль шоусида намойиш этилган ва тақдим этилган янги машиналар орасида энг кўп қизиқиш уйғотган автомобиль бўлган. Renault Trazor экстерьерига келсак, авто катта шов-шувга сабаб бўлган 22 дюймли орқа ва 21 дюймли олд дискларга эга. 

Концерн маълумотларига кўра, автомобиль ўзининг кучли электродивгатели туфайли атиги 4 сонияда "юз"га босиши мумкин. Ҳозирда автомобиль сотувларига қачон старт берилиши номаълум. Бошқа параметрлар ва машина нархи ҳам сирлигича қолмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар