«Реал» президенти Флорентино Перес Чемпионлар лигаси финалида «Ювентус» устидан қозонилган ғалабадан кейин Криштиану Роналду навбатдаги «Олтин тўп»ни олиши кераклиги ҳақида гапирди.

«Биз жуда хурсандмиз, биз ғалаба қозондик, яхши футбол намойиш этдик. Футбол – ажойиб спорт. Энди биз навбатдаги мавсумда ғалаба қозониб, навбатдаги рекордларни ўрнатишни истаймиз.

Криштиану ҳақида нима дейманми? Шубҳа йўқки, у бешинчи «Олтин тўп»ни олади. Мен ундан бошқа ҳақлироқ футболчини билмайман.

Зидан ҳақида гапирадиган бўлсам, 2001 йилда у бизнинг жамоага келганида энг яхши футболчи бўлганди, энди у энг яхши мураббий бўлиши керак.

Кейинги мавсум учун таркибми? Буни Зидан билан муҳокама қилишимиз керак, у бизда оркестр дирижёри», – дея Переснинг сўзларини келтирган As.