Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондондаги терактлар муносабати билан Даунинг-стритда расмий баёнот беради. 

"Мен ҳозиргина Лондондаги даҳшатли ҳужумлар муносабати билан COBR йиғилишини (ҳукумат қўмитаси фавқулодда йиғилишини) ўтказдим ва тез орада Даунинг-стритда бу бўйича баёнот бераман", - деб ёзди у ўз Twitter'ида. 

Тереза Мэй Британия ўзини ҳеч нима бўлмагандек тутмаслиги кераклигини айтди. 

Унинг сўзларига кўра, тўрт пункт бўйича ўзгаришлар керак:

1. Ҳужум қилганларнинг барчасини исломнинг бузилган версиясини кўзда тутувчи радикал ғоялар бирлаштиради. Бундай ғояни фақат ҳарбий йўл билан мағлуб қилиб бўлмайди. Британиянинг плюралистик қадриятларини ҳимоя қилиш керак;

2. Киберкенгликни тартибга келтириш бўйича янги қоидаларни жорий қилиш керак;

3. Дунёда хавфсиз жойлар борлиги ҳақидаги фикрларни унутиш керак;

4. Бизнинг аксилтеррор стратегиямиз сўнгги ҳодисаларга ҳамнафас бўлиши керак.