«Uzreport TV» дастурларни эфирга узатишни вақтинча тўхтатди

Ўзбекистон 04 Июнь 2017 45240

2017 йил 3 июндан «Uzreport TV» теледастурини Ўзбекистон Республикасида рақамли форматда тарқатиш вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси маълум қилган.

Хабарда айтилишича, бунга «Uzreport» ахборот агентлигининг теледастурини тарқатиш хизматларини кўрсатиш бўйича 2017 йил апрель-май ойлари учун қарздорлик юзага келгани сабаб бўлган.

Кўпроқ янгиликлар