Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Қатарнинг Ямандаги амалиётда иштирок этишини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, бундай қарор Доҳа Ал-Қоида ва ИШИД террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаши туфайли қабул қилинган.

Аввалроқ Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва БАА Қатар билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида хабар берилганди