«Челси» ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар терма жамоа машғулотлари пайтида тўпиғ суякларини синдириб олди.

26 ёшли футболчининг тикланиши учун 6-8 ҳафта вақт талаб қилиниши айтилмоқда. Катта эҳтимол билан Азар премьер-лиганинг бошланғич қисмини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Бельгия терма жамоаси расмий твиттери берган маълумотга кўра, Азар терма жамоанинг Чехияга қарши ўртоқлик ва ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасдаги Эстонияга қарши учрашувларни ўтказиб юборади.