Черногория 5 июнда Вашингтонда ўтган маросим давомида НАТОга расман қабул қилинди. Шу тариқа Черногория ташкилотнинг 29-аъзосига айланди.

7 июнь куни Черногория байроғи НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида кўтарилади. Тантанали маросимда Черногория бош вазири Душко Маркович ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иштирок этадилар.

Черногориянинг мудофаага ҳар йиллик сарф-харажатлари 69 млн долларни, ҳарбийлари сони 2 минг кишини ташкил қилади.    

Таъкидланишича, Черногория ўзининг географик жойлашуви туфайли НАТОнинг фаолиятига катта ҳисса қўша олади. 

НАТО 2009 йилдан бери биринчи марта кенгаймоқда. Охирги марта унга Албания ва Хорватия қабул қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий апрелда Черногория парламенти мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги қонунни ратификация қилганди. Бу қарорга 81 депутатдан 41 нафари овоз берганди.