2017 йил 3 июнь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р.Х.Қўйлиевнинг халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши депутатлари ҳамда аҳоли иштирокида “Қумқўрғон туманида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини, аҳолига тез тиббий ва ихтсослаштирилган ёрдамни янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди. 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати Турсунов Муродулла иштирок этди. 

Шу билан бир қаторда, тумандаги қишлоқ оилавий поликлиникалари мудирлари ҳам халқ олидида ҳисобот бердилар.