«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду соч турмагини ўзгартиришга қарор қилди. Соч турмагини ўзгартирган футболчи суратни ўзининг инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси финалида Роналду жамоадошлари билан кетма-кет иккинчи марта бош совринни қўлга киритиб, бу борада янги рекордчига айланганди.