Германия Туркиядан қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчи

Жаҳон 05 Июнь 2017 6063
Фото: dw.de

Немис депутатларининг немис ҳарбийлари жойлаштирилган Туркиядаги "Инжирлик" базасига ташрифи бўйича Берлин ва Анқара ўртасидаги низони тартибга солишга охирги уриниш муваффақиятсизликка учради. Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Анқарага ташрифи вақтида 5 июнда Туркия ҳукумати билан Германия расмийларининг базага чекловсиз ташриф буюриши бўйича келиша олмади.

"Мен жуда афсусдаман, бироқ биз Инжирлик базасидан аскарларимизни бошқа жойга кўчиришга мажбур бўлишимизни тушунишларини истайман", деб айтди туркиялик ҳамкасби Мавлуд Човушўғлу билан учрашувдан кейин Габриэль. Унинг айтишича, немис ҳарбийларининг Туркиядан олиб чиқилиши бўйича қарор расман қабул қилинмаган ва бу жараён қандай юз бериши бўйича ҳеч қандай режа ҳам мавжуд эмас. 

Туркияга ташриф олдидан Габриэль Bild am Sonntag немис нашрига берган интервьюсида бундесвернинг Иордания билан ҳамкорлик қилиши мумкинлиги ҳақида айтган. Унинг таъкидлашича, агар Туркия сиёсий сабабларга кўра, немис депутатларига базага келишга рухсат бера олмаса ёки беришни истамаса, унда Берлин ва Анқара "немис қўшинларининг жойлаштирилиши якунланиши масаласини ҳеч қандай низосиз, тинч ҳал қилиши лозим".

Унинг айтишича, немис ҳарбий контингентининг Иорданияга кўчирилиши бўйича ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. 

Айни вақтда Туркиядаги базада 260 га яқин немис ҳарбийси жойлаштирилган. Улар ҳаво разведкаси олиб бориш ва самолётларга ёқилғи қуйиш билан ИШИДга қарши ҳаво зарбаларини қўллаб-қувватлайдилар. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Германия ўртасида базага ташриф бўйича низо Анқара немис депутатлари делегациясига базага келишга рухсат бермагандан кейин май ойида юз берган. Туркиянинг бундай йўл тутишига Берлин ўтган йил ёзда Туркияда содир этилган давлат тўнтарувига уринишга алоқадор бўлган туркиялик ҳарбийларга бошпана бергани сабаб бўлган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар